Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибидаги қуйидаги масалалар бўйича ЖИБ туман суди раиси Р.Араповнинг “Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг 2022 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар таҳлили юзасидан”, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси вазифасини бажарувчиси У.Исмаиловнинг “Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2022 йил 9 ойи давомидаги фаолияти юзасидан”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёзёвон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Пўлатовнинг “2022 йил III чорагида Ёзёвон туманидаги идора ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилиши, ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан”, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Д.Раҳмоновнинг, туман Адлия бўлими бошлиғи З.Бўтабаевнинг “Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан” ахборотлари, туман молия бўлими бошлиғи С.Мирзаевнинг “Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик ижроси ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбааларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботи” эшиттирилди.
Масъулларнинг сессия иштирокчиларига тақдим қилган ахборот ва ҳисоботлари юзасидан туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаевнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги, депутатлар М.Иномов, И.Шералиев, М.Аҳмедова томонидан бир қанча масалаларда саволлар йўлланиб, тўлиқ жавоб олдилар.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия туман ҳокимлиги фейсбук саҳифаси орқали тўғридан-тўғри, онлайн узатилди (https://fb.watch/gArkNLMwg8/).
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ