- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   502

«POSCO» ИШ ЎРИНЛАРИНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Туманимиздаги ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида 28- болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, т аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва «POSCO интернатионал техтиле» корхонаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида 33 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишлаш истагини билдирган 170 нафар ишсиз хотин-қизлар иштирок этдилар. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ,, POSCO интернатиоал техтиле» корхонаси томонидан аҳолига мавжуд иш ўринлари ҳамда шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди.

Ярмарка давомида 11 нафар аёллар корхонага ишга қабул қилиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Албатта ,,POSCO интернатионал техтиле» корхонаси туманимизда кенг кўламли ишлар, жумладан саноат корхоналари қурилишини амалга оширмоқда. Бундай ишлар бардавом бўлсин.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ