- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 026

МЎЪЖИЗАВИЙ ҲУНАРМАНДЛАР

Чўлигулистон қишлоғидаги «Мўъжизавий ҳунармандлар» унитар корхонаси шу йилнинг январь ойида ўз фаолиятини бошлаган. Айни пайтда корхонада 3 нафар ногирон аёл ва 10 нафар ёлланма ишчилар меҳнат қилишади.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида корхонага Ўзбекистон Ногиронлар ассосацияси вилоят бўлими бошлиғи Ўғилой Мамажонованинг келиши байрам бўлиб кетди. Меҳмон чеварларга байрам совғаларини топширди. Бундай эътибордан руҳланган чеварларнинг хурсандчилигини кўрсангиз эди.

З.ТЕШАБОЕВА,

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи.