- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   795

САРИШТАЛИК ФАРИШТАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Шундай касб эгалари борки, қишнинг чилласию, ёзнинг саратонида ҳам тиним билмайди. Булар – саришталик фаришталари – ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ходимларидир.

Бугун эрта тонгда туман ободонлаштириш бошқармасида ишловчи ходимларнинг оналари, бу жамоада ишлаб пенсияга чиққан ходимларга эҳтиром кўрсатилди.

Бошқарма бошлиғи Абобакир Холматов, ҳоким ўринбосарлари Мирзоҳид Хатамов, Дилмурод Бекмирзаев, ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ташаббуси билан ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали, унинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида гапиришиб, оналарни табриклашди.

Ходимлар онахонларига гул ва совғалар тақдим қилишди. Онахонлар кўзидаги қувончни кўрсангиз эди…

Тадбир давомида онахонлар бир пиёла чой билан сийланди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ