- Ислоҳот   1 735

СУРХОНГА САФАР

Термиздан мухбиримиз А.Худойқулов хабар қилади:

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов раҳбарлигида 30 нафар журналист Сурхондарё вилоятига ижодий сафар қилдилар. Сафардан мақсад ўзаро тажриба алмашиш, вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашиш, шунингдек воҳадаги зиёратгоҳларга бориш кўзда тутилган.

Чоршанба куни «Андижон-Термиз» тезюрар поездида етиб келган фарғоналик журналистларни Термиз темир йўл бекатида тантанали кутиб олишди. Олдинда қизиқарли учрашувлар, сермазмун  мулоқотлар.  Булар ҳақида газетамизнинг келгуси сонида батафсил ёритамиз.