- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   906

ФИНАЛ ФУТБОЛ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

Ҳукумат қарори билан 18 декабрдан 14 январгача республикамизда “Ватанпарварлик ойлиги”, деб эълон қилинган. Ойлик доирасида жойларда учрашувлар, тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиляпти. Жумладан туманимизда ҳам.

Маълумки, декабрь ойида маҳаллаларда спортнинг футбол тури бўйича секторлар биринчилиги ўтказилганди. Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг амалдаги ижроси тарзда ўтказилган бу мусобақаларда аҳолининг 18 дан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар вакиллари қатнашиб, ғоят қизиқарли ташкилланди.

Ватан ҳимоячилари куни арафасида секторларда ғолиб чиққан маҳаллалар жамоалари ўртасида туман кубоги учун мусобақа ташкилланди. Айтиш мумкинки, туман кубоги турнири ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетди. Айниқса, финал ўйини.

Финалда 3-секторнинг  Қоратепа ҳамда 4-секторнинг Хонобод маҳаллалари жамоалари ғолиблик учун курашдилар. Мусобақанинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд қилиниб, ғолиб жамоа пенальтидан аниқланадиган бўлди. Дастлабки тепилган бешта пенальтида ҳам ҳисоб 4:4 бўлди. Пенальтилар сериясида омад хонабодликларга боқиб, 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Ғолиб Хонобод маҳалласи жамоасига кўчма кубок ва қимматбаҳо совғаларни туман сектор раҳбарлари топширдилар.

Шунингдек, мусобақанинг бошқа иштирокчиларига ҳам сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Маҳмуджон ОЛИМОВ олган суратлар.