- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   283

ШEЪРЛАРИ ЮРАКЛАРДА ЖОЙ ОЛГАН ШОИР

Халқнинг эрка фарзанди, шеърият шайдолари қалбидан чуқур жой олган ва эл ардоқлаган шоир Муҳаммад Юсуф агар бугун ҳаёт бўлганида 69 ёшни қаршилаган бўлар эди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни хотирлаб,  туман ҳокимлиги, ахборот кутубхона маркази ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида «Элда алёрим қолур» шиори остида маънавий-адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчилари Азимжон Худойқулов, Наргиза Обидова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Малик Бойматов, Маънавият ва маъ рифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Рўзимуҳаммад Хошимов, туман АКМ ходимлари, умумталим мактаблари  тарғиботчи устозлар ҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ижодкор ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ҳаёт йўли, келажак авлодга қолдирган бой маънавий мероси ҳақида сўзлашди. Ижодкор ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ифодали ўқилди, асарларидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда шоирнинг шеърларига басталанган қўшиқлар жиро этилди.

Ёшлар ҳиёбони-очиқ осмон остида  ташкил этилган мўъжазгина тадбир иштирокчиларда, айниқса ёшларда катта тааъсурот қолдирди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ