Куз қиш мавсумида ёнғинлар содир бўлиши ортиши билан чақнаш, ис газидан захарланиш ҳолатлари ҳам ортмоқдаки, бу барчамизни хушёрликка чорлаши даркор. газ ускуналаридан фойдаланиш тартиби, хавфсизлик талабларига амал қилмаслик, иситиш ускуналарига бепарво муносабат ўзидан маълум из қолдириши, инсонлар хаётига чек қўйиши билан ҳам оғриқлидир.
2018 йил 15 декабрь куни Янгиобод МФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи хонадонларини бирида яшаган вояга етмаган қиз уй ичидаги кўмир ёқилган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Тахлилларнинг кўрсатишича кўп қаватли уйлар ва аҳоли хонадонларида иситиш кўмир кўмир печкаларини тутун йўли мўриси носозлиги, газ плитасидан иситиш учун фойдаланиш, мўриларнинг вақтида тозаланмаслиги, тутун йўлларининг ёпиб қўйилиши, ностандарт ва қўлбола иситиш мосламалари, очиқ ҳолдаги кўмир ва ўтин чўғлари (сандал)дан фойдаланиш ис газидан заҳарланишга олиб келмоқда. Турли ҳилдаги газ сургичлари, резина шланглар ҳамда ностандарт газ балонларидан фойдаланиш эса чақнашларга сабаб бўлмоқда. Бу ноҳуш ходисаларнинг такрорланмаслиги учун хавфсизлик қоидаларига риоя этиш зарур.
З.УМАРОВ,
туман ЁХБ катта инспектори, сержант.