- Жамият   1 530

Ўзбекистонда яшашнинг ўзи бахт

Қорасоқол МФЙ Соҳиёни кўчасида яшовчи Инобатхон момо Саримсоқова 94 ёшда бўлишига қарамай анча тетик.  5 нафар фарзандни тарбиялаб, ўқимишли, эл корига ярайдиган қилиб ўстирди.  20 нафар набирании тарбиялашга бош-қош бўлди.

Яқинда Инобатхон момонинг орзулари ушалиб,  «Умра» зиёратида бўлиб қайтди.

— Худойимга минг бора шукрлар бўлсинки, қилган меҳнатларим муносиб баҳоланиб, навбатсиз зиёратга бориш бахтига мушарраф бўлдим,— дейди Инобатхон момо. —Менга қаровчи ҳамшира сифатида келиним Хакимахон ҳамроҳ бўлди. Амалларни бажаришда ҳеч бир қийинчилик кўрмадим. У ерда бизга яратилган шароитлардан хурсанд бўлиб юртимиз, элимиз, Президентимизни дуолар қилдик.

Онахон билан суҳбатлашарканмиз, улар Ўзбекистондай юртда яшаётганларидан бахтиёр эканликларини, юртимизда доимо тинчлик ҳукмрон бўлиб, халқимиз тўкин-сочинликда яшаётганига шукроналар айтиб, қайта-қайта дуога қўл очдилар.

Н. ЗАРИПОВА,

Қорасоқол МФЙ мутахассиси.