- Жамият   1 435

Махсус  меҳнат ярмаркаси

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан вилоят прокуротураси , МИБ вилоят бошқармаси, ИИБ ва бошқа мутасади ташкилотлар томонидан қабул қилинган қўшма фармойишга асосан махсус меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тегишли дастур асосида туман прокуратураси, ИИБ, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорликдаги бу тадбирда ишсиз қарздорларни ишга жойлаштиришга эoтибор қаратилди. Ярмаркада икки нафар қарздор ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, қарздорлар У.Тешабоевдан 500, М.Бойматовдан 300, Ж.Қобуловдан 600, О.Турсунбоевдан 500 минг, Х.Мамадалиевдан 21 млн. 700 минг сўм ундириб берилиши таoминланди.

Бундан ташқари қарздор Ш.Жўраев билан С.Орипова, қарздор Б.Абдуллаев билан М.Абдуллаева яраштирилди. Қарздор Х.Мамадалиев ва ундирилувчи Н.Дадажонова билан ўзаро келиштирилди ҳамда ижро хужатлари қонун доирасида тугатилди.

 

А.МАЪМУРОВ.

МИБ туман бўлими

 бошлиғи ўринбосари.