Маҳаллада тўй бўлди. Тўйга келувчилар тўйбоши ва ёнидагилар ниқобсиз эканини кўриб, ниқобларини ечиб сўрашдилар. Қариндош-уруғлар кечгача тўйбошининг ёнида турдилар. Эртасига эса тўйбошида коронавирус аломатлари борлиги маълум бўлди. Тўйга борган кўпчилик ўзини шифокорга кўрсатиб, эҳтиёт чорасини кўришга мажбур бўлди.
Демоқчиманки, тўйларга белгилагандан кўп одам келяпти. Назорат қилувчилар тўйларда кўринмаяпти. Маросимларда ниқобсиз юрганлар жуда кўп учраяпти. Таклифим шуки, тўй ёки каттароқ маросим қилувчи врач назоратидан ўтиши керак. Бўлмаса юқоридаги каби ҳолатлар учрайверади. Худо кўрсатмасин, вирус балосидан қутулай деб турганимизда мана шундай бепарволиклар ортидан яна қаттиқ карантин ҳолатига тушиб қолмайлик.
Шермамат ТУРСУНОВ,
меҳнат фахрийси.