- Туман янгиликлари, Турфа олам   1 709

ЁЗЁВОНДА БАНАН ЕТИШТИРИЛАДИ

Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саодатхон Саккизбоева хонадонига 2 сотихли иссиқхона ташкилаган эди. Иссиқхонага лимон кўчати ва остига хар ҳил кўкатлар ҳамда гуллар етиштириб даромад олади. Ўтган йили бозордан икки туп банан кўчатини ҳам олиб келиб эккан эди. Мана бу йил банан кўчатлари илк ҳосилини берди. Биринчи ҳосилнинг ўзидан бир ярим миллион сўм даромад қилди.

– Иссиқхонадан олган умумий даромадимиздан оиламиз эҳтиёжлари бут. Банан кўчатлари ёнидан «болалаб», ниҳоллар чиқаряпти. Бу кўчатларни ўғил-қизларимга, сўраган қўни-қўшниларига бердим, –дейди Саодатхон ая.

Миришкор алоҳида майдонларда бананзор ташкиллаш ниятида.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.