- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   256

ЁЗЁВОННИНГ ТАШРИФ ҚОҒОЗИ

,, Янги Ўзбекистон» массиви том маънода Ёзёвон туманининг ташриф қоғозига айланиб боряпти. 960 ўринли мактаб, 420 ўринли боғча биноси қурилиши қизғин. Шунингдек 4 та бир подъездли, битта икки подъезли олтита беш қаватли, жами 130 хонадонли уйлар қуриб битказилди. 30 та хонадонда аҳоли кўчиб кириб яшашяпти. Эътиборли томони кўп қаватли уйлар маҳаллий қурувчилар томонидан ўз маблағларига, бир подъездли 4,6 млрд, икки подъездли уй учун 9,8 млрд сўм сарфлаб қурдилар.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида навбатдаги уй қурилишига старт берилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, нуронийлар, коммунал ташкилотлари раҳбарлари, қурувчилар қатнашдилар. Хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилиб, қуръон ўқилиб,дуолар қилинди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.