—Устозим, ўзбек ва тожик халқининг забардаст ўғлони, ёзувчи, шоир, таржимон, публицист, олим Тўхтасин Жалолов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршиларди. Устоз тил ва адабиёт билимдони сифатида жаҳон адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган олим эди. Ёзёвон заминида туғилиб, пойтахтда камолотга эришиб, жаҳон адабий муҳитида ўзига хос из қолдирган Тўхтасин Жалоловдай жаҳон тан олган адиби бор Ёзёвон ўз фарзанди билан ҳар қанча фахрланса арзийди, — деган эди Ёзёвонда адибнинг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилган юбилей тантаналарида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов.
Ўша тантанада Қоратепада адибнинг уй музейини ташкил қилиш, бюстини ўрнатиш, асарларини ўқув муассасаларида кенг тарғибот қилишга қарор қилинганди. Афсуски шу савобли иш ва қарорлар қоғозда қолиб кетди. Мана, орадан 20 йил ўтиб, адибнинг 110 йиллигини нишонлайдиган кунлар ҳам келди. Ёзёвоннинг ўзига хос адабий муҳити бор. Улар мутасаддилар, кенг жамоатчилик билан биргаликда адибнинг юбилейи тантаналарини ўтказишга бош-қош бўлишса соз бўларди. Шунингдек, мактабларда, мактабгача таoлим муассасаларида ҳамюртимиз ҳаёти ва ижоди бўйича турли тадбирлар ўтказиш зарур. Қолаверса, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурининг ижтимоий ривожланиш йўналишида қадриятларимизни қадрлаш тарғиботи ҳам бор. Мисол учун апрелp ойида мамлакатимизда шоир Муҳаммад Юсуфни хотирлаймиз. Лекин юртдошимиз Тўхтасин Жалолов нафақат шоир, ёзувчи, таржимон, публицист бўлган. Номи юртимиздан ташқарида ҳам машҳур бўлган адибларимизнинг устози саналган. Шундай инсон ўз туғилган жойида қадрланмаса, қаерда қадрланади?
Тўхтасин Жалоловнинг ижодий фаолиятига бир назар солсангиз, ҳақиқатдан ҳам ҳар қанча эҳтиромга лойиқлигига гувоҳ бўласиз: Юртдошимиз ўз таржимаи ҳолини шундай баён қилади: «…1936 йили Ўзбекистон Маориф комиссарлигининг чақириғи билан Тошкентга бориб, қишлоқ хўжалик олий мактабида, республика партия маорифи уйида ва ҳуқуқ институтида тил муаллими бўлиб ишладим. Тошкентдаги кечки институтга кириб, профессор Ҳамид Сулаймонда ўқидим. 1938 йили Тошкент кечки педагогика институтини имтиёзли дипломга битириб, илмий Советнинг қарори билан шу институтда Шарқ адабиёти тарихи муаллими бўлиб иш бошладим.
1938 йилнинг охирида Алишер Навоий юбилейига тайёргарлик ишларини тезлатиш мақсадида мени «Қизил Ўзбекистон» редакциясига ишга даoват этишди. 1938 йил 1 декабрдан 1941 йил 5 июлигача «Қизил Ўзбекистон» газетасида адабиёт-санoат бўлими мудири лавозимида ишладим. Бу даврда «Хамса талқинлари» номли асаримни ёздим. 1939—1940 йилларда пединститутлар учун «Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси»ни туздим.
Сўнг 1955 йилдан 1961 йилгача Ўзбекистон Давлат нашриётида редактор, Давлат бадиий адабиёт нашриётида катта редактор лавозимларида ишладим. 1961 йил 1 сентябрдан 11 декабргача Ўзбекистон Фанлар академияси тиладабиёт институтида илмий ходим, 1962 йил февралидан 1963 йил 1 июлигача «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим бўлиб ишладим.
1955-1972 йиллар менинг ҳаётимда энг сермаҳсул бўлди. Бу йиллари қуйидаги асарларимни ёздим: «Ўзбек шоиралари» -1959 йил. «Хамса талқинлари» – 1960 йил, «Паҳлавон Маҳмуд»-1961 йил, «Олтин қафас»-1962 йил, «Бону» -1963 йил, «Яшасин табассум»-1966 йил, «Нафосат оламида» 1974 йил. Шунингдек, бадиий таржима соҳасида ҳам анчагина иш қилдим. Булардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Робиндранат Тагор—1 том «Ҳалокат» романи.
Р.Тагор —4 том Ҳикоялар, Р.Тагор «Кўзга тушган чўп» романи, Р.Тагор —«Бибҳа соҳили» романи, Р.Тагор —«Донишманд рожа» романи, С.Улуғзода —«Ёшлигимиз тонги» романи, С.Улуғзода —«Гавҳари шабчироқ» комедияси, С.Улуғзода —«Восеo» романи, «Ҳинд эртаклари». «Тўтинома», «С.Айний—«Эсдаликлар» , Паҳлавон Маҳмуд ва Лоҳутий рубоийлари. В.Смирнова-Ракитинанинг «Абу Али ибн Сино» қиссаси.
Бундан ташқари 100 дан ортиқ илмий мақолалар эoлон қилдим. Илмий ишларим бир неча тилларга таржима қилинди. Навоийнинг «Лайли ва Мажнун», Хоразмийнинг «Муҳаббатнома», Фузулийнинг «Девон»ига сўзбоши ёздим».
Эркин Воҳидов таoбири билан айтганда: «Тўхтасин Жалолов камтар, меҳнаткаш ва фидойи бўлгани учун мана шундай шарафга эга бўлди».
Исҳоқжон КАРИМОВ.