- Жамият, Ислоҳот, Турфа олам   900

Ҳарбий оркестр садолари Ёзёвон кўчаларида янграмоқда

9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Ёзёвонга ташриф буюрган Шарқий ҳарбий округ оркестри туман марказидан маршни бошлаганини хабар берган эдик.

Оркестр жамоаси Тошҳовуз МФЙда бўлиб, у ердаги аҳоли вакиллари ҳамда 5-мактаб ўқитувчи, ўқувчиларининг кайфиятига кайфият улашдилар.

Шунингдек, шўҳ куй-қўшиқлари билан ҳарбий оркестр жамоаси Қоратепа МФЙда ҳам бўлишди.

Ҳарбий оркестр билан афғончи фахрий жангчилар жойларда бирга бўлиб, юртдошларимизни байрам кайфиятлари улашдилар.

Туманимизда марш давом этмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ