- Жамият, Маънавият   1 438

ВАМБЕРИ АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА

Тарихчилар Амир Темурни ўрта бўйли, оқ бадан, кенг елкалик, кенг пешона, юзи қизил, овози жарангдор, келбатли деб тасвирлаганлар. 70 ёшга етганда у зотнинг кўзлари озроқ хира тортган. Темур ҳар бир муваффақиятини бир меъморчилик обидасини бунёд этиш билан нишонлаган. Масалан, Табризда масжид, Шерозда сарой, Боғдодда мадраса қурдирган. У Кеш шаҳрига катта эътибор бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди.

- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 472

«НАВРЎЗ» ЎЗ БИНОСИГА ЭГА БЎЛДИ

Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини шу кунгача ўз биносига эга эмас эди. Маҳаллага М.Иномов раис бўлгач, бир пайтлар Оқшом кўчасидан йиғин биноси қуриш учун ажратилган жойда фаоллар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳокимлик, Маҳалла хайрия жамоат фонди, ҳомийлар томонидан имконият даражасида маблағ ажратилиб, 4 хонадан иборат замонавий бино қуриб битказилди. Бино ёнида 100 туп мевали кўчат экилиб, боғ барпо қилинди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 460

ЯНГИБЎСТОНГА БИР КЕЛИНГ!

Давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан 1982 йил 25 августда «Целинник»  (ҳозирги Янгибўстон) дон-чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжалик ташкил топганди. Ўша йиллари янги хўжаликда ишлаш учун вилоятимизнинг турли туманларидан оила вакиллари кўчиб келишиб, янги солинган уйларда муқим қолдилар. Орадан 37 йил ўтди. Дастлаб «Целинник», ҳозирда Янгибўстон номини олган маҳаллада 126 та хонадон бор. Уларда 776 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

- Ёшлар, Маънавият, Туман янгиликлари   1 384

«МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН»

Вилоят Маънавият ва маърифат маркази томонидан туманимиздаги 38 та умумтаълим мактабларига «Мактабимга китоб совға қиламан» маънавий-маърифий акцияси асосида 50 тадан китоб тарқатилмоқда.

- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 345

ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ЎЗГАРИШЛАР

Яқинда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигида халқ таълими, маданият, олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, молия вазирликлари ҳамда спорт қўмитаси ходимлари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектлари моддий-техник базаси билан танишиш мақсадида келгуси уч йиллик дастурда мазкур соҳа объектларида қурилиш, капитал таoмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича корхона ва ташкилотларда бўлишди. Аввало, ишчи гуруҳ аъзолари вилоят инвестиция бошқармасида туманимиз ижтимоий соҳа раҳбарлари ва тегишли мутахассислар билан биргаликда келгуси уч йилликда ижтимоий соҳа объектларида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар тайёрлашди.