Қоратепа қишлоғидаги 38-мактабда 4 та сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.
БАРАКА—ҲАРАКАТДА
Йиллар давомида аҳоли сони ортиб бораётган қишлоқ сифатида шаклланган Қатортолда ўтган чорак аср давомида аёлларни иш билан банд қиладиган, рўзғорига барака киритадиган бирорта ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилинмади. Шу боисдан қиз-жувонлар шаҳардаги корхоналарда ишлашади.
ВАМБЕРИ АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА
Тарихчилар Амир Темурни ўрта бўйли, оқ бадан, кенг елкалик, кенг пешона, юзи қизил, овози жарангдор, келбатли деб тасвирлаганлар. 70 ёшга етганда у зотнинг кўзлари озроқ хира тортган. Темур ҳар бир муваффақиятини бир меъморчилик обидасини бунёд этиш билан нишонлаган. Масалан, Табризда масжид, Шерозда сарой, Боғдодда мадраса қурдирган. У Кеш шаҳрига катта эътибор бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди.
«НАВРЎЗ» ЎЗ БИНОСИГА ЭГА БЎЛДИ
Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини шу кунгача ўз биносига эга эмас эди. Маҳаллага М.Иномов раис бўлгач, бир пайтлар Оқшом кўчасидан йиғин биноси қуриш учун ажратилган жойда фаоллар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳокимлик, Маҳалла хайрия жамоат фонди, ҳомийлар томонидан имконият даражасида маблағ ажратилиб, 4 хонадан иборат замонавий бино қуриб битказилди. Бино ёнида 100 туп мевали кўчат экилиб, боғ барпо қилинди.
ЯНГИБЎСТОНГА БИР КЕЛИНГ!
Давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан 1982 йил 25 августда «Целинник» (ҳозирги Янгибўстон) дон-чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжалик ташкил топганди. Ўша йиллари янги хўжаликда ишлаш учун вилоятимизнинг турли туманларидан оила вакиллари кўчиб келишиб, янги солинган уйларда муқим қолдилар. Орадан 37 йил ўтди. Дастлаб «Целинник», ҳозирда Янгибўстон номини олган маҳаллада 126 та хонадон бор. Уларда 776 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
«МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН»
Вилоят Маънавият ва маърифат маркази томонидан туманимиздаги 38 та умумтаълим мактабларига «Мактабимга китоб совға қиламан» маънавий-маърифий акцияси асосида 50 тадан китоб тарқатилмоқда.
ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ЎЗГАРИШЛАР
Яқинда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигида халқ таълими, маданият, олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, молия вазирликлари ҳамда спорт қўмитаси ходимлари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектлари моддий-техник базаси билан танишиш мақсадида келгуси уч йиллик дастурда мазкур соҳа объектларида қурилиш, капитал таoмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича корхона ва ташкилотларда бўлишди. Аввало, ишчи гуруҳ аъзолари вилоят инвестиция бошқармасида туманимиз ижтимоий соҳа раҳбарлари ва тегишли мутахассислар билан биргаликда келгуси уч йилликда ижтимоий соҳа объектларида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар тайёрлашди.
ҒУРБАТИЙНИ ЁД ЭТИБ…
Ёзёвон — ижодкорлар юрти. Бу ердан Ўзбекистон халқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров, таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон, шоир Тўхтасин Жалолов, журналист Ҳайдарали Иброҳимов каби ижодкорлар етишиб чиққан. Улар орасида Ёзёвонда яшаб, ижод қилган мулла Умаржон махсум Ғурбатийнинг ижоди ўзига хос мактабдир.
ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!
Юртимиз узра янгиланиш, яшнатиш фасли баҳор кезиб юрибди. Қаерга боқманг, баҳор нафаси уфурган гўзалликка кўзингиз тушади. Обод ва фусункор диёрга Наврўз кириб келди. Маҳаллалар, кўчалар, хонадонларда халқимиз Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.
БЮДЖЕТ МАБЛАҒИНИ «ГУМ» ҚИЛГАНЛАР
Департаментнинг туман бўлими вилоят назорат тафтиш бошқармаси ходимлари томонидан 16-мактабда бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширишни ўрганди. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 16-мактаб мансабдор шахслари 2014-2016 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга 46 та ҳолатда жами 15916,5 минг сўм иш ҳақи ва ўнга тенглаштирилган тўловларни ортиқча, 2015, 2016, 2017 йилларда 16 та ҳолатда жами 8493 минг сўм мукофот ва моддий ёрдам тўловларини нотўғри, 2014-2015 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга иш ҳақи рўйхатлaридa ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкка тақдим этилган «ходимларнинг иш ҳақларини пластик карточкаси учун ўтказмалар» рўйхатларида жами 102316 минг сўм маблағларни ортиқча ҳисоблаб тўлаб юборилгани натижасида ҳаммаси бўлиб 126725,2 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб юборганлиги аниқланган.