Бир кун пиёдасиз, бир куни ролда, Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ БЎЙИЧА ФАРҒОНАДА БИРИНЧИМИЗ
Боғламамизда узоқ йиллардан буён интернет тезлиги пастлиги учун юридик шахслар ва фуқаролардан доимо шикоятлар тушарди. Чунки интернет бўйича энг қолоқ туман эдик.
ВИЛОЯТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ ТАҲРИРИЯТДА
Вилоят Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидов бошлиқ бир гуруҳ журналистлар “Марказий Фарғона” газетаси таҳририятида бўлишди.
ТАНҚИДИЙ БАҲО БЕРИЛДИ
Туманимизда иккиламчи шартнома асосида 18 минг 528 нафар “Ёшлар, аёллар, темир” дафтарларидаги ҳамда расмий ишсиз фуқароларга ер ажратилиши белгиланган.
ЧЕМПИОНАТ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАНДИ
Ёзёвонда футболнинг ўзига ҳос мактаби бор. Бу мактабда тарбияланиб, ҳозирда мамлакатимизнинг гранд жамоаларида тўп сураётган Аброр Исмоилов, Абдужамол Исроилов ва кўплаб футболчилар Ёзёвонни элга танитяпти.
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
30 ёшгача бўлган ёшлар дунё аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Шижоатли ва кўзи ёниб турувчи изланувчан ёшларимиз Ўзбекистонда ҳам аҳоли сонининг ярмидан кўпига тўғри келади.
КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ!
Ёзёвон туман халқ таълим бўлимида мактаб директорлари, ўринбосарлари иштирокида коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
«QADRING BALAND BO’LSIN ONA TILIM»
Hurmatli tumanimiz hududidagi korxona va tashkilotlar, taʼlim muassasalari rahbarlari!Joriy yilning 10-iyunidan 10-sentabriga qadar yurtimizda Vazirlar Mahkamasi Maʼnaviyat va Davlat tilini rivojlantirish departamenti tomonidan «Qadring baland bo’lsin ona tilim» tanlovining «Davlat tili ustuvorligi ta’minlangan eng namunali hudud» nominatsiyasi bo’yicha tanlov e’lon qilingan.
РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Янгиобод МФЙда бўлиб, маҳалладаги 338 нафар “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги фуқаролар ҳамда ишсизларга ғалла майдонларидан бўшаган ерларни бўлиб берилишида ишларни тўғри ташкил этган Янгиобод МФЙ раиси Одинахон Алфайзиева ҳамда 5-, 7-отряд раҳбарлари ўрим-йиғим жараёнларида фаоллик кўрсатганликлари учун туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
ЁШЛАРГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини эндиликда тўлиқ қоплаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» фармони қабул қилинган. Ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори ижросини тасдиқлаш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланган.