Коррупция мамлакатлар ривожланишининг кушандаси ҳисобланиб, ҳозирги кунда унга қарши фақат Ўзбекистон Республикасида эмас, балки бутун жаҳон давлатлари жиддий кураш олиб бормоқда.
ОЛМА ШИРАСИ ЗАРАРКУНАНДАСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Мевали боғларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Юртимиз боғларида уруғ мевали дарахтлардан олма, нок ва беҳига ўсимлик битлари (ширалар) жиддий зарар етказади.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНЛАРИГА ДЕПУТАТ ҲОМИЙЛИК ҚИЛДИ
Тошкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида туманимиз ёш спортчилари ҳам иштирок этиб, Ёзёвон шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
КАРИКАТУРАЧИ РАССОМ БИЛАН УЧРАШУВ
Қорасоқол қишлоғидаги 16-мактабга жуда кўп таниқли кишилар келишган. Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Худоберди Тўхтабоев каби халқ ёзувчилари, шоирлар бугунги кунда мактаб тарғиботчиси бўлиб ишлаётган Муҳаммадрасул Кимсанбоев ташаббуси билан бу дарҳогда бўлишган.
ТУМАН ҲОКИМИ ТОШҲОВУЗДА
Туманимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган Тошҳовуз ҳамда Хонобод МФЙларида ишлар дастур асосида олиб борилмоқда.
ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг 2021 йил 15 февралдаги фармойишига асосан вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими томонидан «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳаси доирасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошриш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва сайёр давлат хизматларини кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Қорасой МФЙда тадбир ўтказилди. Қорасой, Тараққиёт, Истиқлол МФЙларда яшовчи ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аҳолининг муаммолари ўрганиб чиқилди.
ДХХ КУБОГИ УЧУН
“Ёзёвон марказий ўйингоҳи”да туманимиз маҳаллалари ўртасида ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги учун мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.Мусобақада маҳаллаларнинг 17-24, 25-30 ёшли иштирокчиларидан иборат 66 та жамоаси қатнашди.Турнирга туман ҳокими Д.Джалилов, сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси Марғилон туманлараро бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ташриф буюриб, муросасиз кечган ўйинларни кузатдилар.
ПИЁДА ЮРГАН СОҒЛОМ БЎЛАДИ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида туман ҳокимлиги, ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, ХТБ, МТБ, ёшлар ташкилотлари, маънавият ва маърифат бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда “Соғлом ҳаёт учун 10000 қадам!” тадбири ўтказилди.
САРИШТАЛИК ФАРИШТАЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Шундай касб эгалари борки, қишнинг чилласию, ёзнинг саратонида ҳам тиним билмайди. Булар – саришталик фаришталари – ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ходимларидир.
БИРИНЧИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ
Мустаҳкам дўстлик МФЙдаги 35-мактабга ҳашар йўли билан қурилиши бошланган 140 ўринли йўлдош бинонинг пойдевор ишлари ниҳоясига етказилиб, биринчи ғишти қўйилди.