Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида 2022 йил 1 босқич доирасида февраль-март ойларида жами 4 985.4 млн сўммаблағлар доирасида ҳудудлардаги мавжуд муаммолар буйича овоз бериш жараёни ташкил этилди.
“Очиқ бюджет” порталига жойлаштирилган 64 та лойиҳалар бўйича овоз бериш якунларига кўра, жами 21 758 нафар фуқаролардан мавжуд муаммоларни долзарблилигидан келиб чиқиб, овозлар келиб тушди.
Натижада, овоз бериш якунларига кўра ажратилган маблағлар доирасида туманда жами 6 та таклиф ғолиб, деб топилди.
Жумладан;
– Гастон МФЙ ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳа қиймати 782,0 млн.сўм бўлган таклиф 2319 та овоз билан 1-ғолиб;
– Корасокол МФЙ ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш бўйича қабул қилинган 902.2 млн сўмлик лойиҳани қўллаб қувватлаб, 2312 та овоз 2-ғолиб;
-Сувлиариқ МФЙ Эшонтўпи қишлоғидаги Эҳтиром кўчасининг 1650 метр қисмини асфальтлаштириш бўйича лойиҳа қиймати 600.0 млн сўм бўлган таклиф 2312 та овоз билан шакллантирилган таклиф 3-ғолиб;
-Янгибўстон МФЙ ҳудудидаги инфратузилмаси жойларини яхшилаш мазмунидаги лойиҳа қиймати 495.8 млн сўм бўлган, 2131 та овоз билан шакллантирилган таклиф 4-ғолиб;
-Корасоқол МФЙ ҳудудидаги яроксиз ҳолга келиб қолган Асалчилик, Наврўз, Ибрат , Истиқлол кўчаларига 6.8 км йулларга асфальт ёткизиш, 2 км тупрокли кучаларни шағаллаштириш ишларини амалга ошириш бўйича киритилган лойиҳа қиймати 999.9 млн сўм бўлган таклиф 1745 та овоз билан 5-ғолиб;
-Истиклол МФЙ ҳудудида яроқсиз ҳолга келиб қолган Қайрағоч кўчаси, Тадбиркорлар кўчаси ва Истиқлол кўчаларини 4.4 км қисмига асфальт ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича киритилган лойиҳа қиймати 971.5 млн сўм бўлган таклиф 1658 та овоз билан 6-ғолиб, деб топилган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳудудларда лойиҳа смета хужжатлари асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, келгуси 2-босқич доирасида назарпда тутилган маблағлар доирасида туманнининг оғриқли ҳудуларидаги мавжуд муаммоларини ҳал этилишида ўзнигнгзнинг муносиб ҳиссангизни қўшиб боришингизда ишонч билдирамиз.
ЁЗЁВОН ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ