- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   875

6 МИНГ ШАХС ОИЛАСИГА ҚАЙТАДИ

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ, жазони ижро этиш тизимларида ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасида ишлар давом эттирилади. Жумладан, халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил колониялар босқичма-босқич қисқартирилади.

Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади. Мазкур енгиллик натижасида ҳозирда жазо ўтаётган 6 минг нафар шахсга ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилади.

Дониёрбек МАДАМИНОВ,

Фарғона шаҳар туманлараро маъмурий суди судьяси.