Бугун Мустаҳкам дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига борган одам ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон, йўлларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларининг қайноқ палласига гувоҳ бўлади. Маҳаллада ҳаёт қайнамоқда. Ҳамма иш билан банд, каттаю кичик юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ҳақиқий намуна қилса, арзигулик маҳалла кўринишига келяпти.
Бугун республика ишчи гуруҳи вакиллари туман ҳокими Д.Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, ФВБ, туман ташкилот ва корхона раҳбарлари, ОАВ вакиллари билан биргаликда маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан бирма-бир юриб танишдилар.
Мустаҳкам дўстлик маҳалласига кириш қисмидаги ҳолат – янги экилган арча кўчатлари, бир хилда оқланган дов-дарахтлар кишини ҳавасини келтиради. Йўллардаги ободончилик, кўкаламзорлаштириш, шағаллаштириш, кўчалар, хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан, аҳоли вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиб, инсонларнинг қандай кайфиятда эканликлари билан танишдилар.
Маҳалладаги Иброҳимжон Ҳамдамов гаражидаги “Дамас” кишини тортади. Бу улов томорқадан келган даромадга олинган. Эртанги картошка экаётган хонадон соҳиби маҳалладаги ўзгаришлардан хурсанд.
Неъматжон Валиев маҳаллада уста деҳқонлиги билан тилга тушган. Мўъжазгина иссиқхонадан сабзавот кўчатлари етиштиради.
– Ўзимиздан орттириб, 500 минг туп кўчат сотамиз, – дейди у. Бу хонадондаги саришталик, ўчоқ, тандирхона оҳланган.
Маҳалла қабристонига борувчи йўлга янги замонавий симёғочлар ўрнатилди. Йўллар шағаллаштириляпти.
Меҳмонларни маҳалла биносида хурсандчилик, куй-қўшиқлар билан кутиб олдилар. Маҳалладаги отахон-онахонлар меҳмонларни дуо қилишиб, Президентимизга, вилоят, туман раҳбарларига бундай эътибор ва ғамҳўрлик учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар. Бир сўз билан айтганда маҳалла аҳли миннатдор.
Янгиобод маҳалласи Ёзёвоннинг чекка ҳудудларидан бири. А-373 йўлидан маҳалла томон бурилиб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг ҳокимлик соатида шаҳарлар раҳбарларига қарата: “Ёзёвон далаларига бориб, фермерлардан дарахтларни оқлашни ўрганиб кел”, деб бежиз айтмаганига гувоҳ бўлдик. Маҳаллага киришдан сув омборигача дарахтлар бир хил оқланган.
Меҳмонлар маҳалладан Равшанбек Каттабеков хорнадонида бўлишди. Хонадон саришта, экин-тикин экишга тайёргарлик кўриляпти.
Мана, баҳор фасли кириб, юртдошларимиз ҳаракатга тушиб қолишди.
Бундай ҳолат кенг қулоч ёйилиши керак. Бу бугунги кун талаби.