- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 010

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг XXIV сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни доимий комиссия раиси О.Эминов очди ва олиб борди.

Сессияда туман ҳокими Д.Джалилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Депутатлар томонидан сессия котиблигига 19-Паст маҳалла сайлов округидан депутат Ҳумоюн Аҳмаджонов сайланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармони ижроси юзасидан туман “Йул харитаси”ни тасдиклаш тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида:

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, депутат У.Деҳқонов, туман адлия бўлими бошлиғи З.Бўтабоев сўзга чиқишиб юқоридаги масалалар бўйича йиғилганларга тушунчалар бердилар.

Ушбу чиқишлар бўйича депутатлар М.Иномов, Б.Юсупов савол ва таклифлар билдиришди. Берилган саволлар юзасидан маърузачилар жавоб қайтардилар.

Сессияда туман ҳокими Д.Джалилов нутқ сўзлаб, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларга кредит ажратилишини тезлаштириш, ёшларга ер ажратиш, қизил ҳудуддаги маҳаллар бўйича режали ишлар ташкиллаш, кичик саноат зоналаридаги ишларни жадаллаштириш борасида тўхталиб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ