- Жамият, Қарор ва ижро   94

НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛСА, У ЕРДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?

2023 йил 3 июлдаги Президентнинг 200-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра, давлат ва нодавлат ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилиши белгиланган. Комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади ва комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим ташкилотига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 6 ойгача муддат берилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) ёки таълим дастурини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Демак, таълим ташкилотларининг фаолияти тўхтатилишига манашу сабаб асос бўлиши мумкин. Демак, юқоридаги асослар бўйича ўша таълим ташкилотининг фаолияти тўхтатилса талабалар нима қилади ? Юқорида кўрсатиб ўтилган ПҚ-200-сон қарорда, лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи берилиши хам назарда тутилган. Яъни, фаолияти тўхтатилган ОТМ да таҳсил олаётган талабалар бундай ҳолатда ўқишини йўналишига тўғри келадиган бошқа давлат ёки нодавлат ОТМ га кўчириши  мумкин.

Усмонбек РАЙИМЖОНОВ,

Ёзёвон тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.