- Туман янгиликлари   108

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ

Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали туман тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрганларни мактаб кираверишидан Ватанни мадҳ этувчи мусиқалар билан кутиб олиниши байрам бошланишига бошқача файз бағишлади.

Тадбир Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари билан бошланди. Байрам концертида туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари, мусиқа мактаби ўқувчилари ва албатта мактабларнинг ўқувчи-ёшлари томонидан ҳарбийча чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни байрам билан самимий табриклаб, мустақил Ўзбекистонимизнинг сарҳадларини муносиб ҳимоя қилаётган миллий армиямизнинг салоҳиятига тўхталиб ўтишиб, байрам билан барчани муборакбод этишди.