Ёзёвоннинг энг оғриқли нуқтаси бу– оқава сув тармоғи (канализация) йўқлигидир. Сайловчилар билан учрашувларда, бу муаммо албатта кўтарилади. Бу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирига депутатлик сўрови юбордик. Вазир ўринбосари Т.Ҳайдаров имзоси билан сўровимизга жавоб олдик.
«…Фарғона вилояти ҳудудида кўп қаватли уйлар ва аҳоли зич яшаётган маҳаллаларда оқава сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Фарғона вилоятининг 14 та тумани режалаштирилган бўлиб, Ёзёвон тумани бўйича 38 км оқава сув тармоғи қуриш ва 1 дона оқава сув ҳайдаш станцияси қуриш режалаштирилган.
Ҳозирда Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК томонидан «Роял дизайн лойиҳа» МЧЖ билан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича шартнома тузилган ҳамда лойиҳа олди ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда 14 та тумандан тўрттасида топоҳариталар тайёрланиб, лойиҳа ишлари бошланган. Қолган 10 та туманда топоҳариталар тайёрланмоқда. Тайёрланаётган лойиҳа ҳужжатларига асосан зарур бўладиган жами 870 миллиард сўм маблағни молиялаштириш юзасидан ҳозирда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.»
Хуллас, Ёзёвонда оқава сув тармоқлари қуриш бўйича олдинга силжиш бошланди.
Исломжон ЗОКИРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.