,,И.Икром ота» фермер хўжалиги кўп тармоқли. Йил бошига 32 бош жайдари йирик шоҳли моли, 2 мингта қўйи бор эди. Ўтган йил охирида хўжалликка яқин молхона биноси сотиб олинди. Хўжалик раҳбари Анваржон Исмоилов чорвачиликни ривожлантириш мақсадида март ойида Австрия давлатидан 33 бош ,,Гольштейн» ғунажинларини 1миллиард 12 миллион сўмга сотиб олди. Сут йўналишидаги бу чорва ҳайвонлари тадбиркорни қизиқтириб қўйди. Куни- кеча Австриядан яна 66 бош ана шундай ғунажинларни олиб келди. Бунинг учун 1,5 миллиард банк кредити ва 301 миллион ўз сармоясини қўшди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тадбиркор фермасида бўлди. Жараёнлар билан танишди. Тадбиркорнинг ишига ривож тилади.
Фермани ободонлаштириш бўйича маслаҳатлар берди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.