- Ёшлар, Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 138

КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ БОҒЧАДАН БОШЛАНАДИ Мини футбол ва баскетбол МАЙДОНЧАЛИ МТТ

Қорасой МФЙдаги 18-мактабгача таълим ташкилотида шу пайтгача 200 нафар кичкинтой тарбияланарди. 90 ўринли контейнерли қўшимча бино қурилиши билан қамров 290 нафарга етди.
“Восток оптимал” МЧЖ бошлаб, “Саховатли Сотволди ота” МЧЖ қурувчилари оҳирига етказган бу қурилиш учун 480 миллион сўм маблағ сарфланди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида ташкилотнинг қўшимча биноси тантанали очилди. Тантанада туман ҳокими Д.Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
–Аввало янги бино жамоага, маҳаллага қутлуғ бўлсин, – деди туман ҳокими. – Туманда боғча қурилиши давом этади. Чунки келажакка пойдевор боғчадан қўйилади.
Сектор раҳбарлари ҳам сўзга чиқишиб, яхши тилаклар билдиришди.
Эътиборли томони ташкилотда, кичкинтойлар учун “Зиё маскани”, мини футбол, баскетбол майдончаларининг барпо этилгани бўлди.
Меҳмонлар янги бинодаги шароитлар билан танишиб, ушбу бино узоқ йиллар хизмат қилишини сўраб дуо қилдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ