- Маънавият   1 668

ЕТИБ КЕЛДИК НАВРЎЗГА ҲАМ

Майин сабо елар аста,

Ифорларга тўлар олам.

Қучоғида гуллар даста,

Етиб келдик Наврўзга ҳам.

 

Келинчакдек кўп нозланар,

Кўҳна замин пардозланар,

Қалдирғочлар эoзозланар,

Етиб келдик Наврўзга ҳам.

Жило сочар камалаклар,

Қайнаб чиқар сумалаклар,

Ўйнанг сочи жамалаклар,

Етиб келдик Наврўзга ҳам.

 

Элда ғайрат тўлиб-тошган,

Яратмоқлик завқи ошган,

Шоирларда илҳом жўшган,

Етиб келдик Наврўзга  ҳам.

 Жавоҳирбек ЯҲЁЕВ.