- Турфа олам   990

КАРТОШКА КУЯСИ ҲАМДА УНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЗИЁНИ

Ҳозирда Республикамизнинг айрим ҳудудларида олдинги давр мобайнида картошка ва помидор куяси кўпайганлиги сабабли фермер ва дехқон хўжаликлари ва томорқа майдонларидаги картошка ва помидорнинг хосилига катта зарар етказганлиги кузатилди.

Олим ва мутахассисларнинг фикрига кўра, охирги йилларда айрим вилоятларда тарқалиши кузатилаётган картошка в помидор куясига тезкор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиилиб, изчиллик билан амалга оширилмаса бу йилги хосилнинг 60-80 фоизгача қисми зарарланиб нобуд бўлиши мумкин.  

Картошка куяси картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли карантин ҳашарот ҳиобланади. Капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги      12-15 мм атрофида. Эркагининг олдинги қанотлари урғочига нисбатан 2-2,5 мм кичикроқ бўлади. Олдинги ва ўрта оёқлари оч-кулранг, ташқи томони ва панжалари жигарранг тусда. Орқа оёқлари узун оч сарғиш ва панжалари жигарранг  момиқлар билан қопланган.

Тухуми овал шаклда. Баъзан бир томони ботиқроқ бўлади. Эни 0,35-0,45 мм, узунлиги 0,8 мм катталикда бўлади. Янги қўйилган тухумлари оқ рангда камалаксимон товланиб туради. Қобиғи силлиқ бир томони тўрсимон. Вақт ўтиши билан тухум тўқ рангга киради ва қурт чиқишидан олдин қобиқдан кўриниб туради. Тухумдан чиққан личинка 1,2 мм узунликда, рангсиз ёи оч қизғиш  тусда бўлади, вақт ўтиши билан тўқ жигарранг тусга киради, бош қисми қора рангда. етук личинкалар 10-13 мм узунликда , эни 1,5 мм ранги сарғимтирқизғиш ёки яшилшимон кулранг тусда. Бош қисми тўқ жигарранг ёки қора рангда. қўқрак қисми деярли қора, сарғиш, қалқонлари жуда кичкина ва тўқ тусда.

Куя личинкаси умри двомида 4 ёшни ўтайди, личинка 11-26 кунгача ривожланади. Картошка куяси ҳаво харорати +40 С дан юқори бўлганда 7 кун ривожланади. 270 с лик ҳароратда зараркунанданинг ривжланиши хаммаси бўлиб 25 кунга чўзилади. Бир йилда 5-6 алод беради. Қулай шароитда картошка куяси йилига 11-13 тагача авлод бериши ҳам мумкин.

Картошка куяси кўчатларга ҳам, ўзини тутиб олган ўсимликларга ҳам зарар етказади, кўчатларнинг айрим баргларини ва баъзан бутун тупини қуритиб қўяди. Тамаки ўсимлигига куя тушса, тамаки саноат учун яроқли ва сифатли хосил бермайди. Картошка куяси баъзан помидорнинг меасига ҳам зарар еткзиб, унияроқсиз қилиб қўяди. Каротшк куясининг капалаги экинларнинг баргидан ташқари юзароқдаги картошкасига ҳам зарар етказади. Далада каротошка қазиб олингандан кейин, омборга куя личинкалари билан зарарланган тугунаклар олиб кирилса 25-80 фоиз сақланаётган картошка тугунаклари нобуд бўлиши мумкин. Қаттиқ зарраланган барглар қуриб, қўнғир тусга киради ва қовжираб ёрилиб кетади. Куя кўпайган далалар куйганга ўхшаб қолади. Кузда ўсимликларнинг учларидаги қўшни барглар кўпинча ўргимчк иплари билан бир-бирига ёпишиб қолади. Зарарланган картошка юзаси қурт киргандан бир неча кун кейин пушти доғ бўлиб қолади. Зарарланган помидор ва картошка аксаричяти чириб кетади.

Картошка куясига қарши кураш чоралари: зараркунанда талқалган давлатлардан келаётган юк машиналари ва юкларни карантин текширувидан ўтказиш. Саноат юклари ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш. Ўсимлик махсулотлари ортилган ҳудудларни 3 км. Гача феромон тутқичлар ёрдамимда текшириб чиқиш. Итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни доимий назорат қилиб, текшириб туриш. Картошка поясини қуриб қолишига 5-7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқотиш. Даладан каротошкани тез йиғиштириб олиш ва оил чиқиб кетиш. Белгиланган тартиб қоидалар асосида картошка мевасини бром-метил билан зарарсизлнтириш. Республикамизга картошка куяси тарқалган давлатлардан картошка ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимлик махсулотларини киритиш «Ўздавкарантин» инспекцияси томонидан бериладиган сертификатлар орқали амлага оширилади.  

Уруғ сақланадиган омборларни фумигация қилиш (Энталучо 20% эм.к. 25 гр 10 литр сувга).

Сақланадиган уруғлик картошкани профилактика учун 3 тоннасига, 0,2-0,25 л Энтолучо 20 % эм.к. + 0,1л Энтосилан 20 % н.кук. препаратлари билан 150-200 л ишчи эритма тайёрлаб ишлов бериб 2 соат димлаб сўнг омборга олиб кириш лозим.

Картошка экилган майдонларда картошка куяси капалаги яхши уча бошлаганда ёки личинкаси зарари аниқланиши билан Энтовант 15 % эм.к. препаратини 0,45-0,5 л/га меъёрида кечки салқинда 250-300 л ишчи эритма тайёрлаб ишлов бериш керак. Орадан 10-15 кун ўтказиб иккинчи ишловни Энтовант 15 % эм.к. 0,4л/га + Энтолучо 20 % эм.к. 0,2 л /га ишлов ўтказиш керак.

Шинингдек,  картошка етиштирадиган майдонларда ушбу зараркунанда ҳашарот ҳамда унинг личинкаларининг пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходимлари билан доимо маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва керакли  кўрсатма ҳамда тушунчаларга эга бўлиб бориш тавсия этилади.

А.АБДАЗИЗОВ,

Ў.ХАЙИТОВ,

Х.ШОМАНСУРОВА,

Х.ХИРМОНОВ,

Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари.