- Жамият, Туман янгиликлари   680

10 ТА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, НОГИРОНИ БОР ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛИШДИ

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ёзёвонда янгиликлар,  қувончли воқеалар бўляптики, кўриб қувонасиз.

Ёзёвон МФЙнинг Аҳиллик даҳасида туманда илк бор тўрт қаватли уй эгаларига топширилди. “Водий инвест файз” МЧЖ қурувчилари бунёд этган 24  хонадоннинг 10 таси кам таъминланган, ногирони бор оилаларга дастлабки тўлови бюджетдан тўланиб, эгаларига топширилди.

Янги уй топширилиши маросимида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, уй эгалари яқинлари қатнашдилар. Ҳоким Президентимиз қарорлари асосида  имтиёзли  уй олган фуқароларни табриклади.

Қурувчиларга миннатдорчилик белгиси сифатида тўн, дўппи кийдирилди.

Хонадонлар калитлари тантанали топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.