- Жамият, Маънавият   1 704

ВАМБЕРИ АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА

Тарихчилар Амир Темурни ўрта бўйли, оқ бадан, кенг елкалик, кенг пешона, юзи қизил, овози жарангдор, келбатли деб тасвирлаганлар. 70 ёшга етганда у зотнинг кўзлари озроқ хира тортган. Темур ҳар бир муваффақиятини бир меъморчилик обидасини бунёд этиш билан нишонлаган. Масалан, Табризда масжид, Шерозда сарой, Боғдодда мадраса қурдирган. У Кеш шаҳрига катта эътибор бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди.

Вамбери Темур ҳақидаги китобида “Амир Темурни Чингизхон билан тенглаштирган инсонлар икки карра хато қиладилар” –дейилади. Соҳибқирон даврида Бухоро, умуман Турон маданияти қанчалар юқори кўтарилгани таъкидланади. Бундан ташқари, аллома Амир Темур ворислари тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтган. Вамбери холисона таъкидлаганидек, Амир Темурнинг тузуми Мовароуннаҳрда энг шафқатли давр бўлиб, турк халқига шунчайин кўп зиё бердики, баъзи қавмлар, эллар ҳозиргача ундан ҳарорат олмоқдалар. Амир Темур ҳақли равишда македониялик Искандар, Цезар, Чингизхон ва Напалеонлар билан бир сафда туради. Хулоса шуки, жаҳоннинг кўплаб олимлари Амир Темурни таърифлаганда Вамбери асарларига асосланишлари мустақилликка эришганимиздан сўнггина маълум бўлди.

Мана бу йил соҳибқироннинг 682 йиллигини нишонлар эканмиз, ёш келажак авлодга бобокалонимизнинг буюк хизматларини тўғри талқин этиб, сингдириб бориш биз тарихчиларнинг бурчидир.

М.МАСКОПОВА,

14-мактаб ўқитувчиси.