Ушбу ҳашорот хаёти давомида дарахт танасидаги суюқликни сўриб озиқланиши ва ўзидан суюқлик чиқариши натижасида дарахтни ўсиб ривожланиши учун зарур бўладиган фотосинтез жараёнини бузилиши, ҳамда дарахтнинг касалликларга чалиниши ва совуқ ҳароратга чидамлилиги пасайиб игна барглари қорайиб қуриш ҳолатлари кузатилди.
Унсимон қуртнинг катталиги 2-3 мм бўлиб ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Етук самец (эркак) зотлари март ойи охирида, самка (урғочи зот)лари апрель бошларида чиқиши кузатилган. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб 209-425 та ўртача 280 тагача тухум қўяди. Иккинчи авлодининг личинкалари май ойи ўрталарида пайдо бўлиб, июнь ойининг ўрталаригача давом этади. Икки авлоднинг етук зотлари август ойида кузатилади. Кўпгина ҳолатларда шаҳар шароитида бу зараркунанданинг ривожланиши дала шароитидагига нисбатан 1 ой эртароқ бошланиши кузатилади.
Бу зараркунандага қарши кураш ишларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур деб хисоблаймиз:
Ўрта Осиё унсимон қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиши, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қаътиян таъқиқлаш;
Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг ўрмончилик ташкилоти, ўсимликларни химоя қилиш марказлари, ҳудудлардаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўлимлари хамда тумандаги маиший ва хўжалик идоралари томонидан тезкор равишда зараркунанда таркалган ҳудудларни аниқлаш ва унга қарши кураш чораларини қўллаш;
Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш;
Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиб йўқотиш шарт.
Зараркунанданинг табиий кушандаларини аниқлаш ва самарали энтомофаглари юзасидан илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш. Қуриган дарахтларни тўлиқ олиб ташлаш;
Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш);
Кимёвий препаратлардан Би-58 (янги) 40% эм.к, Багира 20% эм.к ва Атилла 5% эм.к фойдаланиш.
Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиш керак.
А.АБДАЗИЗОВ,
Н.ҒАНИЕВА,
Марғилон шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси фитосанитар давлат инспекторлари.