- Қарор ва ижро   1 850

ФИРИБГАР МУРАББИЙ

Абдувохид Х. 2018 йил август ойида В.А, К.А, М.О, Қ.А, Х.И ларни, Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси орқали машғулотлар ўташга Жанубий Кореяга жўнатишини айтиб алдаб, В.Адан 2100, К.Адан 2000, М.Одан 2100 АҚШ доллари, Х.Идан 17 миллион сўмни олиб, уларни Жанубий Кореяга жўнатмасдан, пулларини шахсий эҳтиёжига ишлатган.

А.Ҳасанбоев ўзи фойдаланиши мақсадида, 2018 йил август ойида пул олган фуқароларни ишонтириб, алдаш учун Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси президенти А.Раҳимовга Фарғона вилоят Таеквандо WTF ижрочи директори У.Жўраев номидан А.Сотволдихонов, спортчиларни Жанубий Кореяга Таэквондо WTF бўйича машғулот ўташга юборишга рухсат сўралган расмий ҳужжат ҳисобланган сўровномани махсус бланкада тайёрлаб, муайян ҳуқуқ берадиган қалбаки сўровномани уларга жўнатиб фойдаланган.

Жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, А.Хга ЖК тегишли моддасига асосан, икки йил беш ой тўққиз кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Б.ҲАЙДАРОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Ёзёвон туман суди раиси.