- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   2 076

ЁЗЁВОН РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсати туфайли барча соҳаларда юксак марраларга эришилмоқда. Жумладан қишлок хўжалигида.

Ёзёвон туманида жорий йилда 5210 гектар майдонда ғўза парваришланиб, 1 октябрь куни давлат омборларига 14800 тоннадан зиёд пахта топширилиб, тузилган контрактация шартнома режаси республикада биринчи бўлиб бажарилди. Топширилган пахтанинг барчаси юқори навларга сотилди. Пахта топшириш контрактация шартномасининг барвақт бажарилишида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, айниқса ҳукуматимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-қарорига асосан “Баҳодир Лоғон Текстил” ҚК МЧЖ шаклидаги пахтачилик кластерининг ташкил қилиниши эришилган ютуқнинг асосий омили бўлди.

Ёзёвон тумани пахта ҳирмонига “Баҳромбек”, “Либерал Инвест”, “Ҳумо”, “Одилжон Ғофуров Сатторович”, “Ҳайрулло” каби кўплаб фермер хўжаликлари гектаридан 40 центнердан ошириб хосил олишиб, барака киритдилар.

Яна бир қувончли томони етиштирилган ҳосил ҳашарчиларсиз
териб топширилди. Илғор фермерларнинг Зарифахон Содиқова,
Холидахон Маъмурова, Хакимахон Халилова, Роҳатой Воҳобова, Наргизахон Маъмурова сингари кўпминг килограммчи теримчилари хирмонга 8-10 тоннадан ошириб пахта териб беришди.

Ҳали ҳосил мўл. Туман фермерлари яна 3500 тонна пахта топшириб, умумий ҳирмонни 18000 тоннадан ошириш ниятидалар.