- Ёшлар, Ислоҳот, Спорт, Қарор ва ижро   2 087

«БИЗ ВАТАНПАРВАРЛАРМИЗ»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий ҳизматга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда 4-умумтаълим мактабида “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида мактаб жамоалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жамоалар турникда тортилиш, югуриш, арқон тортиш, граната улоқтириш ва ҳаволи милтиқдан ўқ отиш шартлари бўйича ўзoаро куч синашди. Жамоавий ҳисобда 1-ўринни 308 балл билан 4-мактаб жамоаси, 2-ўринни 255 балл билан 3-мактаб жамоаси ва 3-ўринни 242 балл билан 34-мактаб жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида иштирокчилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва “Ватанпарвар” ташкилоти Ёзёвон автомобил мактаби томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

О.ЭГАМБЕРДИЕВ,

Ёзёвон автомобил мактаби

бошлиқ ўринбосари.