- Турфа олам   1 595

БАРЧАГА МЕХР УЛАШГАН “МЕХРЖОН”

3- давлат мактабгача таълим ташкилотида кичик,  ўрта, катта, тайёрлов гуруҳларида куз мавсумида ўтказиладиган “Куз-Меҳржон” ва “Олтин куз”  номли  байрам  тадбирлари ташкилланди.

Тадбирга маҳалладан меҳмонлар, ота-оналар ташриф буюрдилар.

Болалар залга кўтаринки руҳда кириб келдилар. Уларнинг байрам кийим-бошлари, қалпоқчалари  мева -сабзавотларга тўла бўлиб тарбиячи, мусиқа раҳбарлари ва ота-оналар ҳамкорлигида  ташкил қилинганлиги барчани ҳурсанд этди.

Байрам дастури “Мержоним” байрами” қўшиғи билан бошланди. “Дилхирож” мусиқаси билан даврага Деҳқобобо кириб келганда болаларнинг севинчи чексиз бўлди. У ўзи билан Пахтаой, Буғдойларни олиб келди. Болаларнинг Деҳқонбобога атаб айтган шеърлари Деҳқонбобони жудаям ҳурсанд этди. Деҳқонобобо уларни олқишлади. У болалар билан ҳаракатли ва  “Таъмини топ” таълимий ўйинлар ўйнади. Сўнг даврага Куз момо ташриф буюрди. У ўзи билан ширин-шакар мева ва сабзавотларни олиб келиб, болалар билан ва Деҳқон бобо билан биргаликда ўйинлар ўйнашди.   Болаларнинг “Олтин куз” ҳақидаги қўшиқларини Куз момо тинглаб уларга катта раҳматлар айтди. Куз момо олиб келган сеҳрли ва тилга киришни биладиган мева ва сабзавотлар  меҳмонларга шеърлар айтиб бердилар. Куз момо ва Деҳқонбоболар ушбу мева сабзавотлардан “Мева ва сабзавотларни ким тез териб олиш” мусиқий ҳаракатли ўйинларини  болалар билан биргаликда ўйнадилар.Саҳнага кириб келган Бой ота ва Шум болаларнинг саҳна кўринишлари барчага табассум улашди. Улар  ўзларининг саҳна кўринишлари ролларини қойилмақом  қилиб ижро этиб бердилар ва болалар билан турли ҳаракатли ўйинларни ўйнадилар ва совғалар улашдилар.

Тадбир якунида маҳалла фаоллари ва ота-оналар   барчани “Куз-Меҳржон” байрами билан муборакбод этиб, уни ташкиллаган барча ташкилот ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Байрам дастури шўх рақслар билан якунланди. Деҳқонбобо ва  Куз момо, Бой ота ва Шум бола   эрта баҳорда  яна учрашишларини айтишиб, шўх мусиқа остида  хайрлашдилар. Сўнг бошловчи болажонларни “Куз-Меҳржон” байрами дастурхонига таклиф этди.

Ш.РЎЗИЕВА,

ташкилот мусиқа раҳбри.