- Ёшлар, Жамият, Ислоҳот   2 023

Миннатдорчилик хати! ДОИМО ТАЪЗИМДАМИЗ

Мана неча кундирки, юртимизда карантин. Мана шундай синовли кунларда Ватанимиз келажаги бўлмиш ёш авлодга жуда катта эътибор қаратилмоқда.  4-чорак бошланган кундан буён тв каналлар орқали онлайн дарслар бериб бориляпти. Бундай имкониятдан биз мураббийлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналар ҳам хурсанд бўлдик. Онлайн дарслардан ташқари ўқувчиларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиши учун турли йўналишдаги танловлар ташкилланди. Айниқса, вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган китобхонлик танлови ўқувчилар билан бирга ота-оналарни ҳам китобга бўлган қизиқишларини янада оширди. Бу танловлар ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишидан ташқари, уларнинг олган билимларини синашда, билимларидаги бўшлиқларни тўлдиришда, фикрларини  ривожлантиришда, дунёқарашини кенгайишида жуда катта имконият бўлди. Кўриниб турибдики,  ўқувчилар ўз билимлари устида ишламоқда. Бу эса биз устозлар учун энг катта ёрдам.

Бунинг учун, энг аввало, фарзандларимиз ва ўқувчиларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган Президентимизга, вилоят, туманимизнинг жонкуяр мутасадди инсонларига  ўз миннатдорчигимизни билдирамиз.

Бизнинг келажагимиз ёшларимиз қўлида. Уларни қўллаб-қувватлаётган инсонлар учун доим таъзимдамиз.

Гулнора БЎРОНОВА,

36-ИДУМ она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.