- Маънавият, Туман янгиликлари   1 707

УСТОЗ  ЙЎЛИДАН

Математика фани ҳақида сўз кетганида хаёлимизга, албатта биринчи навбатда ўз касбининг устаси фидойи устоз, халқ таoлими аoлочиси Тўхтамат Жумабоев гавдаланади. У ўзининг узоқ йиллик педагогик фаолияти давомида етук кадрларни юртимиз йўлида тарбиялаб, равнақ топтирган ўз касбининг устаси ҳисобланади. Устоздан сабоқ олган ўқувчиларнинг кўпчилиги республикамиз олий ўқув юртларига биринчилардан бўлиб қабул қилинганлар ва талабалар орасида ҳам мустаҳкам билимлари билан ажралиб туришган. Устоз ютуқлари ҳақида бир неча китоб ёзса бўлади.

Гапнинг лўндасини гапирадиган бўлсак, устознинг йўлидан бораётган бир етук ёш кадр ҳақида ёзмоқчимиз. Ёш бўлишига қарамай туманимиз математика ўқитувчилари орасида ўзига яраша ўрни бор, ўз фанининг моҳир устаси Мўсинжон Файзиматов. У ўзининг қисқа меҳнат фаолияти давомида энг аввало мактаб ўқувчиларини тартиб-интизомга ўргатди. Тартиб-интизом бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади, деганларидек ўқувчилар аста секинлик билан математикага қизиқа бошладилар. Ҳозирги кунда 18-мактабни аниқ фанларга ихтисослашган мактаб деса ҳам бўлади. Чунки, бу мактабда ўтган қисқа вақт ичида ўқувчилар ўз билимлари билан туман , вилоят,  республика фан олимпиадалари, билимлар беллашувида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Бунга сабаб ўқувчиларнинг математикага қизиқиб, бу фанни тез ўзлаштирганидан далолатдир. Ўқувчилар юқори даражада қизиқишганидан мактабдан сўнг ҳам устозларини тинч қўймай, уйигача боришиб сабоқ олишмоқда. Кечки пайт соат 18 дан 20 га қадар чамаси 20 дан ортиқ ўқувчи устозлари уйини тўлдириб, математикани янада чуқурроқ ўрганишмоқда. Уйига борган ўқувчиларни бепул ўргатади . У ерда ўқувчиларга барча шароит муҳайё. Доска, математикага оид барча ўқув қуроллари ва ҳозирги совуқ кунларда иссиқ уй.

Ўқувчиларнинг ота-оналари мамнун. Раҳматлар айтишади, муваффақиятлар тилашади.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.