- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 589

ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ЎЗГАРИШЛАР

Яқинда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигида халқ таълими, маданият, олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, молия вазирликлари ҳамда спорт қўмитаси ходимлари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектлари моддий-техник базаси билан танишиш мақсадида келгуси уч йиллик дастурда мазкур соҳа объектларида қурилиш, капитал таoмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича корхона ва ташкилотларда бўлишди. Аввало, ишчи гуруҳ аъзолари вилоят инвестиция бошқармасида туманимиз ижтимоий соҳа раҳбарлари ва тегишли мутахассислар билан биргаликда келгуси уч йилликда ижтимоий соҳа объектларида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар тайёрлашди.

- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 808

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Юртимиз узра янгиланиш, яшнатиш фасли баҳор кезиб юрибди. Қаерга боқманг, баҳор нафаси уфурган гўзалликка кўзингиз тушади. Обод ва фусункор диёрга Наврўз кириб келди. Маҳаллалар, кўчалар, хонадонларда халқимиз Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 741

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маoлумотлари миллий базаси, 26.12.2017 йил 09/17/1010/0461-сон), шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 763

ТАЪҚИҚЛАРГА УЧРАГАН БАЙРАМ

Мўътабар ва муқаддас байрамимиз Наврўз  манбаларда 3 минг йилдан зиёд тарихга эга деб кўрсатилади.  Наврўз гарчи диний байрам бўлмасада, уни дастлаб Александр Македонский таoқиқлашга уриниб кўрган. Аждодларимиз  томонидан мукаммал услубда қурилган Ходаркатдаги(ҳозирги Тўрткўл яқинида жойлашган зардўштийлик  дини марказларидан бўлган шаҳар) бош ибодатхонани вайрон қилишга уриниб, уддасидан чиқа олмаганидан кейин Александр Македонский аламини кимдан ва нимадан олишни билмай юрарди.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 815

ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳлар томонидан 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 107801 нафар аҳолини ёки 20710 та хонадондаги мавжуд муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш, аниқланган муаммоларни биринчи навбатда жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни тегишли тартибда йўналишларга қараб “Йўл хариталар”га киритиш тизими ташкил этилган.

- Жамият   1 675

ТОПОҲАРИТАЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ёзёвоннинг энг оғриқли нуқтаси бу– оқава сув тармоғи (канализация) йўқлигидир. Сайловчилар билан учрашувларда, бу муаммо албатта  кўтарилади. Бу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирига депутатлик сўрови юбордик. Вазир ўринбосари Т.Ҳайдаров имзоси билан сўровимизга жавоб олдик.

- Жамият, Ислоҳот, Турфа олам   1 653

ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ

Сурхон воҳасига ижодий сафар ҳақидаги хабар газетамизнинг ўтган сонида чоп этилгач, қадрдонлар, таниш-билишлар қўнғироқ қилиб, таассуротлар билан қизиқишяпти. Айтиш мумкинки, жанубий вилоятга сафаримиз ғоят самарали, сермазмун ўтди.