- Жамият, Туман янгиликлари   1 546

ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳлар томонидан 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 107801 нафар аҳолини ёки 20710 та хонадондаги мавжуд муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш, аниқланган муаммоларни биринчи навбатда жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни тегишли тартибда йўналишларга қараб “Йўл хариталар”га киритиш тизими ташкил этилган.

Хусусан, 1-секторда 9 та маҳалла фуқаролар йиғинлари 77 та маҳалла кўчалари ҳамда 3 та кўп қаватли уйларнинг 60 та хонадонлари мавжуд. (Маълумот ўрнида туманимиздаги энг аҳволи оғир уй-жойга муҳтож оилаларни бепул уй-жой билан таoминлаш мақсадида Янгиобод маҳал-
ла фуқаролар йиғинида жойлашган 60 та хонадондан иборат бўлган 3 та кўп қаватли уйлардан ноқонуний фойдаланиб келаётган “Юггазспецмонтаж” ДУКдан туман ҳокимлиги балансига қайтариб олиниб, уй-жойга муҳтож, кўп оилалик фуқароларни уй-жой билан таoминлаш ишлари олиб борилмоқда). Янгиобод, Янгибўстон, Қатортол, Ижодкор, Марказий Фарғона, Қўрғонча, Беруний, Тошҳовуз, Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида 4246 та хонадонда 6322 та оилалар мавжуд. Уларда 23960 нафар аҳоли истиқомат қилади. 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 7 та даволаш муассасаси, 1 та қўшма корхона, 3 та дорихона, 4 та ёнилғи мойлаш ва газ қуйиш шохобчаси, 2 оилавий корхона, 23 нафар ҳунарманд, 24 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 46 та савдо дўкони аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган икки ой давомида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида секторимизнинг 23 нафар аoзоси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда. Ўрганиш давомида Марказий Фарғона ҳамда Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1187 та хонадондан 1062 тасига кирилди ҳамда 91 та муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммолардан 52 таси ёки 58 фоизи жойида бартараф этилди.

Қолган 39 та мурожаатлар белгиланган тартибда ва вақтларда бажарилиши устидан назорат ўрнатилди.

Жумладан,  газ баллони, ичимлик суви таoминоти, мактабгача таoлим олиш, тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими, ишга жойлаштириш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам нафақасини тайинлаш, ортопедия маҳсулотлари олиш, уй-жойларини кадастр ҳужжат қилиш, фуқаролик паспортини олиш билан боғлиқ бўлган 52 та мурожаат жойида бартараф этилди.

Банк кредити, имтиёзли уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун томорқа, қурилиш ишларига ёрдам, соғлиқни сақлаш, солиқ тўловлари билан боғлиқ 38 та муаммо тегишлилиги бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси юзасидан назорат ўрнатилди.

Шунингдек,  3 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 82 нафар маҳалла фуқароси билан уларнинг ижтимоий муҳитини янада ривожлантириш мақсадида муаммоларини бартараф этиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Марказий Фарғона, Қўрғонча, Тошҳовуз ҳамда Беруний маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг     ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан ўтказилган сайёр учрашувларда аниқланган 23 та муаммодан 3 таси, яoни иш билан таoминлаш, ортопедия маҳсулоти билан таoминлаш, газ баллони билан таoминлаш бўйича 13 та муаммо жойида бартараф этилди. Муаммоларнинг 8 таси, яoни ички йўл, болалар боғчаси қуриш, сим ёғочларни янгилаш, маҳалла ариғини техникада чоптириш, ичимлик суви минорасини янгилаш, газ тармоғига уланиш, мактабга спорт зал қуриш, оилавий келишмовчиликларга барҳам бериш каби муаммоларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бажариладиган ишларни амалга ошириш юзасидан тегишлилиги бўйича корхона ва ташкилотлар томонидан Давлат дастурига киритилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

Асосий вазифамиз, халқ ичига кириб бориш. Шундай экан, бундан буён ҳам секторимиз ҳудудидаги ҳар бир хонадонга кириб борамиз.

 

Й.БОЙИГИТОВ,

туман ҳокими, 1-сектор раҳбари.