Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда ҳар бир шаҳар ва туманларда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш ва вилоят биринчиликларида иштирок этувчи футбол жамоаси бўлиши кераклиги айтилган.
ҒОЛИБЛАР ЁЗЁВОН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ
Бош прокурор кубоги учун миллий кураш бўйича мусобақанинг Хонободда ўтиши бежиз эмас. Чунки Хонобод полвонлар юрти. Не-не кураги ерга тегмаган полвонлар ўтган, Хонободда. Бугунги авлод вакиллари ота-боболари бошлаб берган анъаналарни мардона давом эттиряптилар.
ТЕРИМЧИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ
Риштон туманидаги “Ёқут ёғдуси” номли фермер хўжалиги дала майдонида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Энг намунали пахтакор аёл” кўрик- танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА ЁЗЁВОН МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ
Бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам ёшлар ва катталар ўртасида спортни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ юртдошларимиз орасидан жаҳон, Осиё чемпионлари, халқаро мусобақалар совриндорлари етишиб чиқишяпти.
ЁЗЁВОН ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ УЧУН
2-сектор ҳудудида жойлашган 6-мактабда туман прокурори, сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев ташаббуси билан миллий спорт тури бўлган кураш бўйича Ёзёвон туман прокурори кубоги бўлиб ўтди.
ШАХМАТ БАЙРАМИ
2-сон касб-ҳунар мактабида “Ёзёвон ёзи” очиқ шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
ЧЕМПИОНАТ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАНДИ
Ёзёвонда футболнинг ўзига ҳос мактаби бор. Бу мактабда тарбияланиб, ҳозирда мамлакатимизнинг гранд жамоаларида тўп сураётган Аброр Исмоилов, Абдужамол Исроилов ва кўплаб футболчилар Ёзёвонни элга танитяпти.
ПИЁДА ЮРИШ – СОҒЛИК ГАРОВИ
«Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам» тадбири уюшқоқлик билан бошланди.Туман ҳокимлиги, ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, ёшлар ташкилотлари, маънавият ва маърифат бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамкорликда «Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам!» тадбири ўтказилди.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНЛАРИГА ДЕПУТАТ ҲОМИЙЛИК ҚИЛДИ
Тошкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида туманимиз ёш спортчилари ҳам иштирок этиб, Ёзёвон шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
ДХХ КУБОГИ УЧУН
“Ёзёвон марказий ўйингоҳи”да туманимиз маҳаллалари ўртасида ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги учун мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.Мусобақада маҳаллаларнинг 17-24, 25-30 ёшли иштирокчиларидан иборат 66 та жамоаси қатнашди.Турнирга туман ҳокими Д.Джалилов, сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси Марғилон туманлараро бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ташриф буюриб, муросасиз кечган ўйинларни кузатдилар.