Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ўртасида келишув меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурининг “Фарғона водийси фермерларининг иқлим ўзгариши хавф-хатарларига мослашуви ва чидамлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида Фарғона водийсининг 9 та туманида автоматлаштирилган агрометеорологик стансиялар ўрнатилди.
СУВ ҚАДРИ
Ҳаётимизда сувнинг қадри қанчалик муҳим эканлиги барчамизга маълум. Ёзёвонимиз Аллоҳ назар солган гўша. Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали, Ёзёвонсой туманимиз ҳудудидан оқиб ўтади. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлардан ичимлик сувимизни ичиб, “жуда ширин экан”, деган гапларини кўп эшитганмиз. Лекин биз оқава ва ичимлик сувларимиз қадрига етяпмизми? Кўпинча етмаяпмиз.
КАПР ҚЎНҒИЗИ ТАШҚИ КАРАНТИН ЗАРАРКУНАНДАСИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗИЁНИ
Ҳозирда, Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондан етиб борган 1 тонна қуритилган ўрик маҳсулотлари орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм – капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган.
ХАБАР ОЛИНДИ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида Ёзевон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник С.Умаров бошчилигидаги бўлим ходимлари Сойёни МФЙ Лимончилар кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлари (рухий ҳаста) 1963 йилда туғилган Санобархон Рустамова ва укаси 1973 йилда туғилган Улуғбек Рустамов хонадонида бўлишди. Уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиниб, кўнгил сўралди ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
ҚИШДА БОҒ ПАРВАРИШИ
Вилоятимизда кўп боғлар суғориладиган майдонларда жойлашган бўлиб, юқрироқда жойлашган боғларда ер қатламида нам танқислиги доимо сезилиб туради. Ерда нам етарли бўлмаса, мевали дарахтлар озиқ моддалардан яхши фойдалана олмайди. Куз, қиш ва баҳорда ёғадиган ёмғир сувлари эса дарахтларнинг илдизигача етиб бормайди.
ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИГА САЁҲАТ
Яқинда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида бўлишди.
ОЛМА ВА НОКНИНГ ПАРША КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Олма ва нокнинг парша касаллиги (калмараз)серёғин, салқин тоғ ва тоғолди шароитларида анча кенг тарқалган. Замбуруғ барг, гул, мева ва ёш новдаларни зарарлайди. Уларда тўқ жигарранг, деярли қора рангли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган новда ва мевалар шакли ўзгаради, ёрилади. Гул ва барглари тўкилади. Касаллик юқуми тўкилган баргларда, нокда эса новдаларда қишлайди.
ЦИТРУС ИНЛИ КУЯСИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Мазкур зараркунандага қарши кураш чоралари ҳашарот тарқалган кўчатларга барча ёшдаги қуртларга қарши 10 литр сувга энтовант 15 гр, индоксамектин 30 гр, протект 25 гр, вертимек хамда бошқа турдаги таъсир этувчи моддаларни қўллаш тавсия этилади.
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КУЙИШ КАСАЛЛИГИ
Баҳорда бактерия зарарланган органларда жуда кўплаб пайдо бўлади – новда ва шохлардан чиқадиган оқ суюқлик бактерия массаларидан ташкил топган бўлади. Бактериялар ўтказувчи тўқималар ичидаги суюқлик орқали новда ва шохларнинг тепасидан пастки қисмларига тарқалади; бошқа ўсимликларга экссудатдаги бактериялар ёмғир ва шамол билан тарқалади.
БОҚИМАНДАЛИККА ЎРГАНИБ ҚОЛМАЙЛИК!
Хизмат тақозоси билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимида ярим соат бўлдим. Эҳ-ҳе, шу вақт ичида бўлимга ўндан зиёд оиладан қўнғироқ бўлди. Барча қўнғироқларда мақсад битта: қандай қилиб бўлса ҳам “темир дафтар”га ёзилиб, пул олиш.