«2019 йил Умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ арзонлаштирилгани ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Яъни, 11 600 000 сўм этиб белгиланган смета бугунги кунда 11 450 000 сўм сифатида арзонлаштирилган нархда шакллантирилди.
ВАЛЮТАФУРУШ ҚЎЛГА ТУШДИ
У фуқаро Олимжон Қосимовга (исми фамилияси ўзгартирилган) 200 АҚШ долларини сўмга алмаштираётган вақтида Департамент ходимлари томонидан ушланди.
БАЙРАМ БАЙРАМГА УЛАНДИ
Туман халқ таълими бўлими мудири Ф. Йўлдашев байрам шодиёнасига туманимизнинг мамлакатда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш шартномавий режаси бажаргани шодиёнаси қўшилганини айтиб, бу ишларнинг бошида турган туман ҳокими Й. Бойигитовга зарбоф тўн кийгазди.
ЁЗЁВОН РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ!
Ёзёвон туманида жорий йилда 5210 гектар майдонда ғўза парваришланиб, 1 октябрь куни давлат омборларига 14800 тоннадан зиёд пахта топширилиб, тузилган контрактация шартнома режаси республикада биринчи бўлиб бажарилди.
БОР БЎЛСИН, ОҚИБАТ!
Бир йил илгари бир гуруҳ ёзёвонлик санъат шинавандалари Шаҳрисабзга мақом фестивалига боргандик. Ҳамроҳларимиздан бири Одилжон Исақов «Малик Бойматов пиёда юрган билан бутун Ўзбекистонни ошна-оғайнига тўлдириб ташлаган экан», деган гапни айтган эди. Бу бор гап.
ГЎШТ НАРХИ НЕГА ОШМОҚДА?..
Ўтган йилдан буён “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури юзасидан ўз уйида чорва молларини боқиш учун юртдошларимизга кредитлар берила бошлади. Бунинг ҳам аммоси бор… Қандай дейсизми? Энг қизиғи ҳам шундаки, дастур доирасида банкдан берилаётган кредит қайсидир таъминотчига пул кўчириш билан амалга оширилади. У ерда 5 миллион сўмлик молни 10 миллион сўмга олишингиз тайин. Ёки 30% ни олиб, кредит олаётган инсонга пули нақдлаб берилади. Қараб турибсизки қорамолчиликни ривожлантираман деган инсон йўлдаёқ қароқчига учрайди.
БУХОРОЛИК САНЪАТКОРЛАР ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕГАРАСИДА КОНЦЕРТ БЕРИШДИ
Фарғона вилояти марказидан 30-40 км. узоқда жойлашган, Қирғизстон Республикаси Баткен вилояти Қадамжой туманига чегарадош бўлган Фарғона туманининг Лоғон қишлоғига бухоролик санъаткорлар ташриф буюришди.
«ЖОРИЙ ЙИЛДАН БОШЛАБ ҲОКИМЛАРДАН ПАХТА РЕЖАСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ
Агарда одам ўзининг мустақил вақтида пахта термоқчи бўлса, бу ХМТ конвенциясининг бузилиши эмас. Майдонларда ўқитувчи ёки ҳамширага дуч келиб қолсангиз, бу ўз-ўзидан мажбурий меҳнат факти бўлмайди.
2021 ЙИЛДАН ПАХТА ВА БУҒДОЙНИНГ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИН
2021 йилдан барча қишлоқ хўжалиги экинлари учун бозор нархига ўтиш режалаштирилган, шунингдек пахта ва буғдойнинг давлат харидлари бекор қилиниб, пахта ва буғдой аралашув фондини сақлаб туриш учун фақат кластерлар орқали амалга оширилади.
«БИЗГА ФЕРМЕР-ОМБУДСМАН КЕРАК БЎЛЯПТИ»
Фермерда ерга нисбатан меҳр уйғотишнинг ягона йўли ҳам, унда ерга нисбатан ҳақиқий эгалик туйғусини шакллантириш. Агар биз мана шу ниятимизга эриша олсак, деҳқон ерга ўғитниям тўлиқ киритади, унумдорлигиниям оширади, янги технологияларни ҳам жорий қилади.