Туманимизда Ғалабанинг 74 йиллигини қарши олган ягона иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Маҳмуджон ота Тешабоев хонадонига вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафрўз Қосимова билан биргаликда туманимиз раҳбарияти байрам билан қутлашга бордик. Д.Қосимова отахонга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди, бир марталик пул мукофоти — 7,5 миллион сўм топширди.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 65 йиллигига ҚАЛДИРҒОЧЛАР – ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
Апрелнинг хушҳаво кунларидан бирида Андижоннинг Қўрғонтепа туманида яшовчи қадрдоним Азамат Болтабоев Ёзёвонга мени йўқлаб келди. Азамат ўн беш йилдан ортиқ эл севган шоир Муҳаммад Юсуф билан ёнма-ён, ҳамфикр ва ҳамроҳ бўлган, нафақат шоирнинг оддий ҳайдовчиси ишонган дўсти ва сирдоши ҳам эди. Узоқ суҳбатимиз ардоқли шоир ҳақида бўлди ва бу хотираларни сизга ҳам илиндик. Илоҳим, шоирнинг охирати обод бўлсин.
«БОРИГА-БАРАКА» РОСТДАН БАРАКАМИ ёки капитал шоулар ҳақида таҳлилий фикрлар.
Яқинда кўчада тасодифан бир эркак ва аёли «Атлас» савдо мажмуаси қаердалигини сўраб қолишди. Шевасидан бухороликка ўхшаб турган бу жуфтлик «Зўр ТВ» да ўтказилаётган ўша машҳур «Борига барака» капитал шоусига пул тўлаш учун «Атлас»га бормоқчимиз, ўзимизда тўласак, рақамимиз чиқмаяпти», деди. Ҳазил аралаш кулиб йўлни кўрсатарканман, бу сафар аниқ рақамларинг чиқади, деб, хайрлашдим.
МАЪНАВИЙ ЭВРИЛИШЛАР ДАВРИ
Мамлакатимиз ҳаётида барча соҳаларларда чин маънодаги ижобий ўзгаришлар даври бошланди. Одамларнинг онгида эртанги кунга ишонч пайдо бўла бошлади. Чиқарилаётган фармон ва қарорларга дадил муносабатлар билдирилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимизнинг юртдошларимизнинг қалбига йўл топа олаётгани туфайли десак, муболаға бўлмайди. Президент томонидан олға сурилган бешта ташаббус ҳам аслида одамлар билан мулоқотларнинг маҳсулидир.
“САФАР ҚИЛҒИЛ, АММО ВАТАН ИЧРА БЎЛ”
2019 йил, 7 апрель. Марғилон поезд йўл шоҳбекати.
Катталаримиз бу ерни «Горчаков стансаси», дейишарди. Ана шу станцияга келсам, ёшлик, талабалик хотираларим доимо ёдга тушади. Ўтган асрнинг 80-90 йиллари бу ердан поездларда Тошкентга кўп ва хўп қатнаганмиз.
БИЛМАГАНЛАРИМИЗ КЎП ЭКАН
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ички туризмни ривожлантириш борасида Фарғона-Бухоро-Самарқанд-Тошкент-Фарғона йўналишида 20 нафар журналист иштирокида саёҳат ташкилади.
ВАМБЕРИ АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА
Тарихчилар Амир Темурни ўрта бўйли, оқ бадан, кенг елкалик, кенг пешона, юзи қизил, овози жарангдор, келбатли деб тасвирлаганлар. 70 ёшга етганда у зотнинг кўзлари озроқ хира тортган. Темур ҳар бир муваффақиятини бир меъморчилик обидасини бунёд этиш билан нишонлаган. Масалан, Табризда масжид, Шерозда сарой, Боғдодда мадраса қурдирган. У Кеш шаҳрига катта эътибор бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди.
«МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН»
Вилоят Маънавият ва маърифат маркази томонидан туманимиздаги 38 та умумтаълим мактабларига «Мактабимга китоб совға қиламан» маънавий-маърифий акцияси асосида 50 тадан китоб тарқатилмоқда.
ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ЎЗГАРИШЛАР
Яқинда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигида халқ таълими, маданият, олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, молия вазирликлари ҳамда спорт қўмитаси ходимлари туманимиздаги ижтимоий соҳа объектлари моддий-техник базаси билан танишиш мақсадида келгуси уч йиллик дастурда мазкур соҳа объектларида қурилиш, капитал таoмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича корхона ва ташкилотларда бўлишди. Аввало, ишчи гуруҳ аъзолари вилоят инвестиция бошқармасида туманимиз ижтимоий соҳа раҳбарлари ва тегишли мутахассислар билан биргаликда келгуси уч йилликда ижтимоий соҳа объектларида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар тайёрлашди.
ҒУРБАТИЙНИ ЁД ЭТИБ…
Ёзёвон — ижодкорлар юрти. Бу ердан Ўзбекистон халқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров, таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон, шоир Тўхтасин Жалолов, журналист Ҳайдарали Иброҳимов каби ижодкорлар етишиб чиққан. Улар орасида Ёзёвонда яшаб, ижод қилган мулла Умаржон махсум Ғурбатийнинг ижоди ўзига хос мактабдир.