Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатида муаллимлар ҳақида гапириб: “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур. Шу боис ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади”, деди.
МАЪНАВИЙ ОЗУҚА ОЛДИЛАР
Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилалар, аёллар ҳамда ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан туманимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган туман тадбири том маънода мазмунли ва мароқли ўтди.
“ВАТАН МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧ!”
Ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, энг асосийси бугунги кунга шукуроналик ила аъло кайфият улашиш мақсадида, туман марказий ўйингоҳида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, ФВБ, ХТБ, Ёшлар ишлари агентлиги, Шарқий ҳарбий округ хизматчилари билан ҳамколикда “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” шиори остида маданий- маърифий тарғибот тадбири ташкилланди.
ОДАМЛАР МАЗА ҚИЛИШДИ
Марказий Фарғона МФЙ аҳолиси учун “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбири кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Пандемия даврида меҳр-оқибат, саховат каби азалий қадриятларни улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари, раис ўринбосарлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
ФАОЛЛИК ЗАРУР!
Унутилмас сана – она тилимизга Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мактабларда ҳамкасб ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга диктант ва иншолар ёздирилди, “Тил байрамлари” ташкил этилди.
ТИЛ – МАДАНИЯТ КЎЗГУСИ
Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. 1989 йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши истиқлолга эришиш йўлидаги энг муҳим қадам бўлган.
ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИГА САЁҲАТ
Яқинда вилоят таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятимизда ташкил этилган математикага ихтисослашган мактаб ҳамда келгуси йилда математика фанига ихтисослаштирилиши режалаштирилган мактабларнинг директорлари, математика фани ўқитувчилардан иборат 50 нафар педагог ходимлар Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида бўлишди.
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА КАМАРБАСТА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона ўқув маркази томонидан 29-мактаб ўқувчилари ўртасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси йўналишида ташкил этилган спорт мусобақалари ҳамда давлат тили қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, она Ватанга садоқат билан хизмат қилишида, мурғак қалбларга ғурур ва ифтихор бағишлади.