- Жамият, Маънавият   1 101

ОДАМЛАР МАЗА ҚИЛИШДИ

Марказий Фарғона МФЙ аҳолиси учун “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбири кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Й.Бойигитов, туман ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов, ҳоким ўринбосарлари, республика ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов очиб, янгиланаётган Ўзбекистонда эришилаётган ютуқлар тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда “Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли жамоаси куй ва қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.

“Янги Ўзбекистон – янги дунёқараш” маънавий-маърифий тадбири бу гал Наврўз маҳалласида бўлди. Тадбирни очиб берган туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов тумандаги энг фаол маҳаллалардан бири бўлган Наврўзда амалга оширилаётган ишлар, у ердаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик самараси эканини таъкидлади.

ТАТУ Фарғона филиали директори ўринбосари Б.Жалилов Ёзёвонда вилоятда илк бор рақамлаштириш тизимига ўтилиши, бунда 40 та электрон лойиҳалар амалга оширилиши натижасида фуқаролар уйларида турган ҳолда ҳам зарур ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкинлиги тўғрисида тушунча берди.

Тадбирда ёзёвонлик имконияти чекланганларнинг тадбиркорлик фаолияти ҳақида ролик намойиш этилди.

Чиройли ташкилланган тадбирлар ниҳоясида бир гуруҳ маҳалла фаолларига туман ҳокимлиги “Ташаккурнома”лари ва эсдалик совғалари топширилди.

Куй-қўшиқларга бой ўтган тадбирда одамлар маза қилиб ўйнашди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ