Туман ИИБ ходимлари томонидан Баҳор МФЙ ҳудудида ўтказилган “Тиғ” тадбири давомида Марказий Фарғона МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган И.А.га тегишли ЗИЛ-130 русумли, транспорт воситаси текширилганида 1 дона ошхона пичоғи далилий ашё тариқасида олинди. Ҳамда тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАСПОРТИГА ЭГА БЎЛИШДИ
Ҳанифахон Холматова 1992 йилда тақдир тақазоси билан Тожикистондан кўчиб келган. Лекин ўтган 28 йил давомида Ўзбекистон паспортига эга эмасди.
«ЭКО ДЎКОН»ЛАР ОЧИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ, туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишини тизимли мониторинг ва назорат қилиш, бозорларда нарх-наволар кескин ошишини олдини олиш бўйича туман ҳокимининг барча маҳаллаларда кичик типдаги, енгил конструкцияли “Эко дўкон”лар ташкил қилиш бўйича фармойиши қабул қилинганди.
«МАЪРИФАТ СОАТИ»ДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари ҳузурида 2020 йил 23 октябрда бўлиб ўтган йиғилишнинг баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, ҳафтанинг ҳар жума кунлари вилоят ва туман(шаҳар) секторлари раҳбарлари ҳамда ҳокимликлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси марказий студияси орқали видеоконференцалоқа шаклида мунтазам равишда “Сиёсий (Маърифат) соат”лари ўтказилиши белгиланган.
ТАЛОНЧИЛАР УЗОҚҚА КЕТИША ОЛМАДИ
Фуқаролар Ж. ва А. ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда Гулистон маҳалласи, Навбаҳор қишлоғи ҳудудида фуқаро Д.га ҳужум қилишади. Унга ҳаёти учун ҳавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг “Red Mi-8” русумли, баҳоси 1 миллион 500 минг сўмлик қўл телефонини ва телефон ғилофи ичида бўлган 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Пандемия даврида меҳр-оқибат, саховат каби азалий қадриятларни улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари, раис ўринбосарлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Матбуот анжумани
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев томонидан тасдиқланган “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти қониқарсиз баҳоланган вилоятимизнинг 3 та тумани сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг IV чораги давомида ўтказиладиган матбуот анжумани режа-жадвали”га асосан Ёзёвонда матбуот анжумани ўтказилди.
ФИРИБГАР
У 2020 йил 4 июль куни ўзига тегишли “Самсунг-А 50” телефонига таниши Х.Б.нинг банк пластик картаси “Бепул” мобил иловасига уланиб қолганлигидан фойдаланиб, Х. Б.га тегишли бўлган 501 минг сўм пулни унинг хабарисиз ххх-хх-ххх-20-21 телефон рақамига 400 минг, бошқа рақамга 1000 сўм, ххх-хх-ххх-80-17 телефон рақамига 100 минг сўм тўлов қилиш йўли билан талон-тарож қилган.
ИШОНЧНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИБ
Фуқаро Ҳ.Ш. ишончни суистеъмол қилиш йўли билан М. Ш.нинг олдига келиб, жуда ҳам пул зарур бўлиб қолганини айтади ва 2 кунга 3000 АҚШ доллари бериб туришни сўрайди
ФАОЛЛИК ЗАРУР!
Унутилмас сана – она тилимизга Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мактабларда ҳамкасб ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга диктант ва иншолар ёздирилди, “Тил байрамлари” ташкил этилди.