- Қарор ва ижро   987

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Туман ИИБ ходимлари томонидан Баҳор МФЙ ҳудудида ўтказилган “Тиғ” тадбири давомида Марказий Фарғона МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган И.А.га тегишли ЗИЛ-130 русумли, транспорт воситаси текширилганида 1 дона ошхона пичоғи далилий ашё тариқасида олинди. Ҳамда тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.  

А.И.нинг ҳаракатларида Ўз.Р.МЖтКнинг 1852-моддаси 1-қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли шу модда асосида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиб, тўпланган хужжатларни қонуний ҳал қилишлик учун Ёзёвон тумани маъмурий судига юборилди.

Туман маъмурий суди қарорига асосан И.А.га баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 2/1 қисми миқдорида жарима солинди.

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрда қабул қилинган “Жамоат хавфсизлгини таъминлашга доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунида совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни очиқ олиб юриш, ўзини ҳимоя қилиш учун олиб юришга маъмурий жарима белгиланганлигини яна бир бор эслатмоқчимиз.

“Тиғ” тадбирлари давом этади.

К.РАХМОНҚУЛИЙ,

туман ИИБ профилактика инспектори, катта сержант.