- Жамият, Ислоҳот, Турфа олам   1 168

“АЛ-ЯМАМА” ЖУРНАЛИДА ФАРҒОНА ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАҚОЛАЛАР НАШР ҚИЛИНДИ

Президентимиз ташаббуси билан илк бор ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивали жаҳон ҳунармандларининг чинакам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланди, деб ҳабар беради ЎзА.

Фестивалда иштирок этаётган 40 дан ортиқ хорижлик оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам жараённи кенг ёритиб бораётир.

“Ал-Ямама” журнали – араб ўқувчиси учун матбуот, ахборот ва маданият кўзгусидир. Бу журнал орқали араб ўқувчиси Саудия халқининг бугунги муаммолари, уни қизиқтирган масалалар, дунё мамлакатлари, уларнинг халқлари ҳаёти билан танишиб боради.

“Ал-Ямама” журналининг навбатдаги сонида “Ўзбекистон – ипак, кулолчилик ва уламолар юрти” номли бош сарлавҳа билан мамлакатимиз ҳунармандчилигига бағишлаган туркум мақолалар чоп этилди.

Журнал Муҳаммаджон Обидовнинг Фарғона вилоятига бағишланган “Фарғона – Марказий Осиё гавҳари” мақоласи билан очилади. Шунингдек, унда Собиржон Дадахўжаевнинг “Бурҳониддин Марғиноний – тириклайин дафн этилган олим”, Азимжон Худойқуловнинг “Марғилон – ипакчилик пойтахти” ва Манзура Эркабоеванинг “Риштон – кулолчилик санъати” сарлавҳали мақолалари Ар-Риёддаги ахборот ва араб-рус тадқиқотлари марказининг академик директори, Подшо Сауд университети ассоциат-профессори ҳамюртимиз Муртазо Сайдумаров таржимасида нашр этилган.

М. Сулаймонов, ЎзА